Португалия миллий жамоаси янги бош мураббийи Жорже Жезуш миллий жамоа ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Аввалроқ мутахассис ва Криштиану Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубида бирга ишлаган.
«Криштиану на миллий жамоа учун, на мен учун муаммо бўлади. Криш — Португалия футболи тимсоли. У «Ан Наср»да қолмоқчи ва фаолиятини ўша ерда якунлашни ният қилган. Криштиану билан ишлаш жуда осон», — дея Жезуш сўзларидан иқтибос келтирди Фабрицио Романо ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-йилги мавсумда «Ан Наср» Саудия Арабистони чемпионига айланди.
Жаҳон чемпионати-2026да 41 ёшли Роналду 3 та гол урди, аммо Португалия миллий жамоаси 1/8 финал босқичида иштирокини якунлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади