Бугун
3
Ўзбек

Мане Сенегал миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футбол
10 июл, 07:42
Сенегал миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Мане Сенегал миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати-2026да сенегалликлар гуруҳдан чиқишни уддалашди, аммо 1/16 финaлда Белгияга аламли тарзда (2:3 қўшимча бўлимларда) имкониятни бой беришди.

«Бу байроқ учун боримни бердим. Кўп нарсадан воз кечдим ва Ватанимиз учун доим бор кучим билан курашдим», — дея Мане сўзларидан иқтибос келтирди Le Quotidien.

«Ливерпул» клубининг собиқ вакили тўплаган тажрибаси орқали келажакда ҳам мамлакатига фойда келтиришни исташини таъкидлади — хоҳ мураббийлар штабида, хоҳ бош мураббий сифатида, хоҳ мамлакат футболининг раҳбарлик органларида бўлсин.

«Бажонидил тажрибамдан мамлакатимиз равнақи йўлида фойдаланишига розилик билдираман», — деди «Ан Наср» клубининг 34 ёшли футболчиси.

Маълумот учун, Мане Сенегал миллий жамоаси сафида 130 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урди, 2021 йилда Африка миллатлар кубоги соҳибига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сенегал Сенегал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар