Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ҳозирча жаҳон чемпионати-2026 яримфинали доирасида Францияга қарши эҳтимолий баҳс ҳақида гапириш ноўрин эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, бугун, 10 июл куни «Фурия Роҳа» 1/4 финалда Белгия миллий жамоасига қарши майдонга тушади.
«Ҳозир бор эътиборимиз Белгия билан ўйинга қаратилган. Мухлис сифатида бу ҳақида гапиришимиз мумкин, аммо профессионал сифатида — йўқ. Ҳа, биз ўша баҳсни томоша қила олдик. Ўйлашимча, Франция майдонда Марокашдан устунлик қилди», — дея де ла Фуэнте сўзларидан иқтибос келтирди Cadena Ser.
Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси Марокаш устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб, мундиал яримфиналига йўл олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади