Live
4
Ўзбек

Куртуа: «Испанияни мағлуб этишимизга ишонишимиз ва буни майдона исботлашимиз керак»

Футбол
8 июл, 08:49
Белгиялик кипер чоракфинал баҳси олдидан фикр билдирди.
Куртуа: «Испанияни мағлуб этишимизга ишонишимиз ва буни майдона исботлашимиз керак»
Фото: Getty Images
10.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Белгия Белгия

Белгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Испанияга қарши жаҳон чемпионати чоракфинали олдидан фикр билдирди.

«Чоракфиналга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Бу юқорни савиядаги ўйин бўлади. Бу мамлакатимиз учун жуда муҳим натижа ҳисобланади. Энди 2018 йилдаги «олтин авлод» эмасмиз. Аммо бизда ҳамон яхши ва кучли жамоа бор. Буни Сенегал ва АҚШга қарши баҳсларда намойиш этдик.

Испания менинг иккинчи уйим. Ўзимни ярим испаниялия дея олмайман, лекин бунга жуда яқинман. Яхши ўйин бўлади ва бундан завқ оламан. Ҳаммаси биз учун яхши якун топишини истайман. Ҳимояда ишончли ўйнашимиз ва ҳужумда эса жуда хавфли бўлишимиз керак. Энди уларни мағлуб эта олишимизга ишонишимиз ва буни майдонда исботлашимиз зарур», — дея Куртуанинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар