Live
5
Ўзбек

Куарежма: «Португалиянинг муваффақиятсизлиги учун фақат Мартинесни айблаб бўлмайди»

Футбол
7 июл, 11:30
Миллий жамоанинг собиқ яримҳимоячиси футболчилар Жаҳон чемпионатида кутилган даражани намойиш эта олмаганини айтди.
Куарежма: «Португалиянинг муваффақиятсизлиги учун фақат Мартинесни айблаб бўлмайди»
Foto: Getty Images
06.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 0 : 1 Испания Испания

Португалия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Рикарду Куарежма ЖЧ-2026 1/8 финалида Испанияга (0:1) учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Мураббийга ҳурматсизлик қилиш керак эмас, аммо футболчининг ҳам ўз характери бўлиши лозим. Мен кўп марта майдонда вазият талаб қилган ишни қилганман. Бу айрим мураббийларга ёқмаган ва бунинг учун жазоланганман. Аммо ўйин шуни талаб қиларди.

Ҳозирги футболчилар ҳам ташаббусни ўз қўлига олиши керак. Хато қилса ҳам, бундан қўрқмаслиги лозим. Улар нимадан қўрқмоқда? Миллий жамоа нима тўғри, нима нотўғри эканини англаб, шунга мос мураббий танлаши керак.

Мураббий сизни бир ҳафта давомида чап қанотда ўйнашга тайёрлаши мумкин. Аммо ўйин давомида вазият ўнг қанотга ўтишни талаб қилса, нима қиласиз? Мураббийдан кўрсатма кутиб турасизми? Энг юқори савияда ўйнаётган футболчилар бундай вазиятларда мустақил қарор қабул қила олиши керак.

Бизда жуда истеъдодли яримҳимоячилар бор, аммо улар ушбу Жаҳон чемпионатида жуда суст ўйнади. Ҳужум ҳам, ҳимоя ҳам яхши ишламади. Шунинг учун барча айбни фақат Роберто Мартинесга юклай олмайман. Футболчилар ҳам ўз даражасини кўрсата олишмади», — дея Куарежманинг сўзларини А Bola нашри келтирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар