Колумбия миллий жамоаси форварди Жон Кордоба жаҳон чемпионати-2026 муддатидан аввал якунига етди.
«Краснодар» клуби аъзоси жаҳон чемпионати 1/16 финал доирасидаги Ганага қарши баҳсда жароҳат олиб, 8-дақиқадаёқ майдонни тарк этганди.
Швейцарияга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида Колумбия миллий жамоаси устози Нестор Лоренцо ҳужумчи ҳолати ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
«Жонда мушак ёрилиши ташхиси қўйилди. Афсуски, у мусобақанинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Биз жуда муҳим ўйинчимизни йўқотяпмиз, аммо қолганлари тикланди. Ҳамма ўзини яхши ҳис қиляпти».