«ПСЖ» яримҳимоячиси Габриэл Москардо фаолиятини Испанияда давом эттиради. Бу ҳақда Франция клуби расмий сайти орқали маълум қилди.
Бразилиялик 20 ёшли футболчи «Эспанёл» сафига бир мавсумлик ижара асосида қўшилди. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилмаган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ижара келишуви қиймати 7 миллион еврони ташкил этади. Москардонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Москардо 2024 йил январ ойида ПСЖга ўтган эди. Шундан буён у тўртинчи марта ижарага юборилмоқда.
Ўтган мавсумда яримҳимоячи Португалиянинг «Брага» клубида тўп тепиб, барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни қайд этди.