Асадбек Каримов мавсумнинг иккинчи қисмини «Металлург»да ўтказади. Бу ҳақда «Сурхон» клуби матбуот хизмати хабар берди.
«Жамоамиз яримҳимоячиси Асадбек Каримов 2026 йилги мавсуми якунига қадар ижара асосида Бекободнинг «Металлург» жамоасида тўп тепади.
Ушбу келишув футболчининг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши, профессионал маҳоратини янада ошириши ҳамда келгусидаги фаолияти учун қўшимча тажриба тўплашига хизмат қилади.
Клубимиз Асадбек Каримовга «Металлург» сафидаги фаолиятида омад ва муваффақият тилайди ҳамда унинг янги жамоасида юқори натижалар қайд этишига ишонч билдиради», — деб ёзади термизликлар матбуот хизмати.
23 ёшли Каримов бу мавсумда Суперлигада 5 та ўйин ўтказди.
«Сурхон» аввалроқ ҳужумчиси Стефан Чинедуни «Пахтакор»га ижарага берганини маълум қилганди.
«Сурхон» Асадбек Каримовни «Металлург»га ижарага берди
Футбол
10 июл, 04:05
Термиз клуби вингери мавсумнинг иккинчи қисмини Пролига клубида ўтказади.
Foto: Surxon PFC