«Қизилқум» клуби икки нафар тажрибали футболчиси билан хайрлашди.
Ҳужумчи Шоҳруз Норхонов ва яримҳимоячи Асрор Ғофуров Навоий клуби билан тузилган шартномани бекор қилишди.
33 ёшли Норхонов бу мавсумда Суперлигада 11 ўйинда 1 та гол урганди, 31 ёшли Ғофуров эса атиги 4 та баҳсда майдонга тушди.
Маълумот учун, «Қизилқум» турнир жадвалида 11-турдан сўнг 13 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.
