Live
8
Ўзбек

Енгил атлетика. Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди

Бошқа спортлар
9 июл, 12:55
Ўзбекистон вакили мезбон спортчиларни ортда қолдирди.
Енгил атлетика. Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди
Foto: Olympic uz

Финляндиянинг Йоенсу шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги турнир бўлиб ўтди, деб ёзади МОҚ матбуот хизмати.

Унда эркаклар ўртасида узунликка сакраш дастурида қатнашган ўзбекистонлик Анвар Анваров олтин медалга сазовор бўлди. У турнирда 7,97 метр натижа қайд этиб, энг яқин таъқибчилари ҳисобланган мезбон атлетларни сезиларли фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Ғолиб ва совриндорлар:
🥇 Анвар Анваров (Ўзбекистон) — 7,97 метр
🥈 Калле Салминен (Финляндия) — 7,80 м
🥉 Каспер Веҳма (Финляндия) — 7,64 м

Бугунги янгиликлар