«Бавария» Арийон Ибраҳимович билан келишувни узайтирди.
20 ёшли ҳужумчи Мюнхен клуби билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Германиялик футболчи ўтган мавсумда «Ҳайденҳайм» сафида ижарада ҳаракат қилиб, Бундеслигада 32 ўйинда 2 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Ибраҳимович фаолияти давомида «Лацио» ва «Фрозиноне» клубларида ҳам ижарада ҳаракат қилган.
«Бавария» Ибраҳимович билан шартномани узайтирди
Футбол
9 июл, 15:50
20 ёшли ҳужумчи сўнгги мавсумларни ижарада ўтказди.
Foto: Bayern Munchen