Live
15
Ўзбек

«Сўғдиёна» Иванович билан шартномани узайтирди

Футбол
9 июл, 11:50
Сербиялик ҳимоячи Жиззах клубидаги фаолиятини давом эттиради.
«Сўғдиёна» Иванович билан шартномани узайтирди
Foto: Sogdiana Jizzakh

«Сўғдиёна» марказий ҳимоячи Филип Иванович билан янги шартнома имзолади.

Сербиялик 34 ёшли футболчи 2028 йил сўнгигача Жиззах клубида ўйнайдиган бўлди.

«Сўнгги йилларда жамоамизнинг муваффақиятларида муҳим ўрин тутиб келаётган, Суперлиганинг номдор легионерларидан бири Филип Иванович билан меҳнат шартномаси муддати узайтирилди. Унга кўра маҳоратли ҳимоячи 2028 йилнинг 31 декабрига қадар «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилади.

2025 йилнинг ёзида жамоамиз сафига қўшилган Иванович қисқа вақт ичида мухлислар меҳрини қозониб, жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди.

Жамоамизнинг легионерига келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва ёрқин ғалабалар тилаймиз»,
— деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Иванович бу мавсумда Суперлигада 7 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар