Live
1
Ўзбек

«Олдинда узоқ йўл бор» — Мбаппе Марокаш устидан ғалаба ва жароҳат олгани ҳақида

Футбол
10 июл, 04:25
Франция миллий жамоаси ҳужумчиси чоракфинал ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Олдинда узоқ йўл бор» — Мбаппе Марокаш устидан ғалаба ва жароҳат олгани ҳақида
Foto: Getty Images
09.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 2 : 0 Марокаш Марокаш

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 чоракфиналидан ўрин олган Марокашга (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

27 ёшли ҳужумчи беллашувда гол+ассист қайд этди, 77-дақиқада оёғидаги оғриқ сабаб захирага олишларини сўради.

«Яхшиман, тўпиғимдан зарба қабул қилиб олдим, лекин ҳаммаси жойида. Ўша пайтда Жей Пи (Жан-Филипп Матета) мендан кўра яхшироқ формада эди, шунинг учун сўнгги 15 дақиқани ўтказиш учун у муносиброқ эди. Шу сабабли майдонни тарк этдим, у эса захирадан тушди. У яхши ўйнади ва деярли гол ҳам урди.

Ўзимизни хотиржам ҳис қилишга ҳали эрта. Олдинда ҳали узоқ йўл бор, бизни янада оғир синов кутмоқда, аммо тезда тикланамиз»
.

Ҳакимининг ҳиссиётлари ҳақида

«Мен бу ерга ғалаба қозониш учун келганман, унда ҳам шу мақсад бор эди. Уни трибуна остидаги хоналарда кўрганимда янада қийинроқ бўлади, чунки у — менинг яқин дўстим», — деди Мбаппе M6 телеканалига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар