«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Рой Кин 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Франция миллий жамоасини қандай енгиш мумкинлигини айтди.
Чоракфиналда «учранглилар» Марокашни (2:0) мағлуб этди ва энди яримфиналда Испания ёки Белгия билан ўйнайди.
«Франция ажойиб формада. Ҳужумкор футболчилари гол урмоқда, индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар эса рақибларни яккама-якка вазиятларда енгмоқда.
Францияни мағлуб этишнинг ягона имконияти — биринчи бўлиб гол уриш. Акс ҳолда улар сизларни бемалол мағлуб этишади», — дея Киннинг сўзларини келтиради FourFourTwo.
Кин: «Францияни мағлуб этишнинг ягона йўли — биринчи бўлиб гол уриш»
Футбол
10 июл, 05:15
«МЮ» собиқ яримҳимоячиси «учранглилар»ни енгиш қийинлиги ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
09.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Франция
2
:
0
Марокаш
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади