Бугун
3
Ўзбек

Белгия миллий жамоаси футболчиси федерация ва клуб ўртасидаги келишмовчилик туфайли Испания билан ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
10 июл, 06:26
Ҳимоячи Зено Дебаст жаҳон чемпионати 1/4 финалида майдонга тушмайди.
Белгия миллий жамоаси футболчиси федерация ва клуб ўртасидаги келишмовчилик туфайли Испания билан ўйинни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
10.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Белгия Белгия

Белгия Қироллик футбол ассоциацияси (RBFA) ҳимоячи Зено Дебаст жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасидаги Испания миллий жамоаси билан баҳсда майдонга тушмаслигини маълум қилди. Бунга «Спортинг» клуби футболчисининг жисмоний ҳолати бу баҳсда иштирок этишга имкон бермайди, деб ҳисобламоқда.

«Зено Дебаст чоракфиналда майдонга туша олмайди. Унинг клуби «Спортинг» ўйинчини саломатлиги юзасидан бўлажак баҳсга тайёр эмас, деб ҳисоблаши борасида хабардор қилган. Қизиғи, бу борада «қизил иблислар» тиббиёт ходимлари, шу билан бирга ФИФА суғурта органларининг фикри фарқли. Ҳозирча Зено индивидуал тартибда RBFA жисмоний тайёргарлик бўлими вакиллари назорати остида шуғулланмоқда», — дея RBFAдан иқтибос келтирди The Athletic.

Эслатиб ўтамиз, Дебаст оёғидаги жароҳати туфайли жаҳон чемпионатининг бирорта ўйинида иштирок этмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар