Бугун
3
Ўзбек

Де ла Фуэнте: «Месси худди 19 ёки 23 ёшдагидек ўйнамоқда. У чарчамай, янада кўпроқ нарсани хоҳлаяпти»

Футбол
10 июл, 05:56
Испания миллий жамоаси устози 39 ёшли аргентиналик футболчининг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Де ла Фуэнте: «Месси худди 19 ёки 23 ёшдагидек ўйнамоқда. У чарчамай, янада кўпроқ нарсани хоҳлаяпти»
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Аргентина миллий жамоасининг 39 ёшли етакчиси Лионел Месси ҳақида гапирди.

«Месси худди 19 ёки 23 ёшдагидек ўйнамоқда. У ўта юқори даража кўрсатмоқда. Гап нафақат унинг ақлли қарорларида, балки энг аввало унинг фидойилигида.

Месси чарчамайди ва ҳеч қачон эришган натижасида тўхтаб қолмайди. У ҳар доим, ҳар куни кўпроғини истайди. Месси — ҳақиқий ўрнак», — дея де ла Фуэнте сўзларидан иқтибос келтирди DAZN X тармоғидаги саҳифасида.

Маълумот учун, Месси жаҳон чемпионати-2026да 8 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

65+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар