Live
1
Ўзбек

Мбаппенинг Франция сафидаги гол+ассистлари 100 тага етди

Футбол
10 июл, 04:50
27 ёшли ҳужумчи ўз миллий жамоасида биринчи бўлиб юзлик маррани забт этди.
Мбаппенинг Франция сафидаги гол+ассистлари 100 тага етди
Foto: Getty Images
09.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 2 : 0 Марокаш Марокаш

Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппе миллий жамоа сафида гол+ассист бўйича юзлик маррани забт этди.

ЖЧ-2026 чоракфиналидан ўрин олган Марокашга (2:0) қарши ўйинда 27 ёшли ҳужумчи гол урди ва кўп ўтмай, Усмон Дембелега голли узатма ҳам берди.

Энди Мбаппенинг ҳисобида Франция сафида 64 та гол ва 36 та ассист бор. Бу кўрсаткич жамоа тарихидаги барча футболчилар орасида энг яхшиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Мбаппе Франция учун 104 та ўйин ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар