Opta суперкомпютери ЖЧ–2026 чоракфиналидан ўрин олган Испания ва Белгия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув учун ғалаба эҳтимолларини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, Испаниянинг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 58,3 фоизни ташкил этади. Белгиянинг ғалаба қозониш имконияти эса 19,1 фоиз деб баҳоланган.
Шунингдек, учрашувнинг асосий вақтда дуранг якунланиб, қўшимча бўлимлар ёки пеналтилар сериясига чўзилиш эҳтимоли 22,6 фоизни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Испания — Белгия баҳси Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади