Бугун
3
Ўзбек

«Бешиктош» Лукакунинг трансфери учун 5 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
10 июл, 13:39
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Бешиктош» Лукакунинг трансфери учун 5 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Наполи» форварди Ромелу Лукакуни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.

Манбага кўра, Истанбул клуби белгиялик 33 ёшли ҳужумчи учун 5 миллион евро таклиф қилмоқда. «Наполи» эса футболчисини 10 миллион еврога баҳолаган.

Ўтган мавсум Лукаку А Серияда Неапол клуби сафида 5 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган.

Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ромелунинг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бешикташ Бешикташ
Бугунги янгиликлар