Live
1
Ўзбек

«Реал» Брозович билан шартнома имзолаши мумкин – манба

Футбол
10 июл, 14:29
Моуринио Марселони жамоага таклиф этиш ғоясига қизиқиш билдирган.
«Реал» Брозович билан шартнома имзолаши мумкин – манба
Фото: Getty Images

Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар берди.

Манбага кўра, 33 ёшли футболчи «Ан Наср»ни тарк этганидан сўнг у эркин агентга айланган. Мадрид клуби эса ортиқча тўловларсиз Брозович билан шартнома имзолаш имкониятига эга.

«Қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио Марселони жамоага таклиф этиш ғоясига қизиқиш билдирган. Эҳтимолий шартнома бир йил муддатга мўлжалланиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Брозович «Интер»да 2015-2023 йилларда ўйнаган. Сўнгра Яқин Шарққа йўл олганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар