Live
1
Ўзбек

«Сити» 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолаб, уни ижарага бериб юборди

Футбол
10 июл, 15:23
«Шаҳарликлар» 20 ёшли кипер билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган битим тузди.
«Сити» 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолаб, уни ижарага бериб юборди
Фото: Manchester City

«Манчестер Сити» «Шеффилд Уэнсдей» дарвозабони Пирс Чарлз билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Қайд этилишича. «шаҳарликлар» 20 ёшли кипер билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган битим тузди.

Шу билан бирга, у 2026/2027 йилги мавсумни ижара асосида «Куинз Парк Рейнджерс» сафида ўтказади.

Пирс «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилда «Шеффилд Уэнсдей»га ўтган ва 2024 йил январидан буён асосий жамоада 36 та расмий ўйин ўтказган. Шунингдек, у Шимолий Ирландия миллий жамоаси сафида 12 та баҳсда иштирок этган.

«Манчестер Сити»га қайтиш мен ва оилам учун жуда муҳим ва алоҳида воқеа. Бу клуб қанчалик буюк эканини яхши биламан ва келажакка катта иштиёқ билан қараяпман. Бу ерда ёш футболчилар ривожига катта эътибор қаратилади. Шунинг учун ижара менинг ўсишимга ёрдам беради, деб ишонаман. Ҳозир эса барча эътиборимни Чемпионшипда муваффақиятли мавсум ўтказишга ва янада кучли дарвозабон бўлиб Манчестерга қайтишга қаратганман», — деди Чарлз клуб расмий сайтига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар