«Лейпциг» клуби «Бёрнли» ҳимоячиси Максим Эстевени ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, бонуслар билан бирга трансфернинг умумий қиймати 32 миллион еврони ташкил этади. Немис клуби франциялик 24 ёшли футболчининг шахсий шартлари бўйича ҳам келишувга эришган.
Максим ўтган мавсум барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушган. Футболчининг «Бёрнли» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.