Испания миллий жамоси жаҳон чемпионати чоракфиналида Белгияга қарши ўйнамоқда.
«Қизил фурия» ушбу баҳсга қадар ўз дарвозасидан 649 дақиқа давомида гол ўтказмади ва шу орқали Италияга тегишли рекордни ортда қолдирди.
Бу серия Белгияга қарши чоракфинал учрашувида якунланди. Шарл Де Кетеларе Симоннинг сериясига чек қўйди.
Аввалги рекорд Италия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Валтер Зенгага тегишли бўлиб, у 1990 йилги жаҳон чемпионатида 517 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди.
Испания сўнгги марта 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Японияга қарши баҳсда (1:2) гол ўтказиб юборган. Шундан сўнг жамоа ўтган мундиал плей-офф баҳслари ҳамда 2026 йилги турнирдаги барча учрашувларда дарвозасини дахлсиз сақлаб келган.