Швейцария миллий жамоаси яримҳимоячиси Йохан Манзамби жароҳати сабаб 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфиналида Аргентинага қарши баҳсда иштирок этмайди.
«Афсуски, Йохан ўйнай олмайди. Уни тиклашга ҳаракат қилдик, аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиқа олмадик», — деди Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи Мурат Якин.
Маълум қилинишича, 20 ёшли Манзамби 1/8 финалда Колумбияга қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда тиззасидан жароҳат олган. Натижада у ушбу баҳсни ўтказиб юборган.
Йохан ушбу мундиалда 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у ҳозирча Швейцария терма жамоасининг турнирдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Маълумот учун, Аргентина — Швейцария учрашуви 12 июл куни Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.