Бугун
3
Ўзбек

FIFA Венесуэладаги зилзила жабрланувчилари учун 1 миллион доллар хайрия қилди

Футбол
10 июл, 16:21
Бу ҳақда Ole нашри хабар берди.
FIFA Венесуэладаги зилзила жабрланувчилари учун 1 миллион доллар хайрия қилди
Фото: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) жамғармаси Венесуэлада юз берган кучли зилзиладан жабрланган ҳудудларга шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Ole нашри хабар берди.

Манбага кўра, ажратилган маблағ фавқулодда вазиятларга жавоб бериш хизматлари имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллий ташкилотларга вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш ишларини бошлашда ёрдам беришга йўналтирилади.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус FIFA жамғармасининг табиий офатлар ва техноген ҳалокатлардан жабр кўрган ҳудудларни тезкор қўллаб-қувватлаш бўйича дастури доирасида амалга оширилмоқда.

FIFA президенти Жанни Инфантино бу борада шундай деди:

«Венесуэла халқи ушбу оғир кунларда жаҳон футбол оиласининг тўлиқ ҳамжиҳатлигига ишониши мумкин. Футбол, айниқса инқироз даврида, инсонларни бирлаштириш ва умид бағишлаш хусусиятига эга. Ташкилот жамғармаси орқали Венесуэла халқига, шунингдек, энг муҳтож инсонларга тезкор ёрдам етказиш учун тинимсиз меҳнат қилаётган гуманитар ташкилотлар ва маҳаллий ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш имкониятига эга эканимиздан фахрланамиз», — деди Инфантино.

Бугунги янгиликлар