«Боруссия Д» ҳужучиси Карим Адейеми тез орада «Барселона» футболчисига айланади.
Журналист Патрик Бергернинг хабар беришича, Каталонияликлар 23 ёшли форвард билан 5 йиллик битим имзолайди. Унинг трансфери 22 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, турли бонуслар ҳам шартномага киритилади.
Шунингдек, битимга кўра, «Боруссия Д» Адейемининг келажакдаги эҳтимолий трансферидан тушадиган маблағнинг 35 фоизини ҳам қўлга киритади.
Ўтган мавсумда Карим барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоланмоқда.