Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал Белгияга қарши кечган баҳснинг (2:1) энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу баҳсда 18 ёшли футболчи гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган бўлса-да, у бир қатор муҳим кўрсаткичлар бўйича жамоасида энг яхшиси бўлди.
Ямал ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 6 та зарба йўллади, 6 та кроссни амалга оширди. 4 бор муваффақиятли дриблингни амалга оширишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Испания миллий жамоаси яримфиналда Франция билан тўқнаш келади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади