Бугун
3
Ўзбек

«Комо» Санчесни сотиб олишни режалаштирмоқда

Футбол
10 июл, 16:16
«Комо» ҳозирча «Галатасарой»га 20 миллион евролик таклиф юборган.
«Комо» Санчесни сотиб олишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images

«Комо» клуби «Галатасарой» ҳимоячи Давинсон Санчесни ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, Туркия гранди колумбиялик футболчининг трансферидан камида 25–30 миллион евро талаб қилмоқда. Бу эса трансфернинг амалга ошишини қийинлаштириши мумкин. «Комо» ҳозирча «Галатасарой»га 20 миллион евролик таклиф юборган.

Битимга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган яна бир омил — футболчининг маоши. Давинсон солиқлар ушлаб қолингандан кейин бир мавсумда 3 миллион евродан кўпроқ маош олади.

Ўтган мавсумда Давинсон барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 16 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар