«Вердер» клуби Австрия миллий жамоаси дарвозабони Александр Шлагер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, 29 ёшли дарвозабон жамоага «Залцбург»дан кўчиб ўтди.
«Вердер»нинг бир қисмига айланганимдан жуда хурсандман. Мухлислар, клуб ва шаҳар билан тезроқ танишишни интизорлик билан кутяпман. Бу либос учун бор кучимни бераман ва клуб шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Олдинда мени кутаётган барча нарсалардан жуда ҳаяжондаман», — деди Шлагер клуб расмий сайтига.
Ўтган мавсумда Александр барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 7 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Шлагернинг бозор қиймати 2 миллион еврони ташкил этади.