Live
1
Ўзбек

«Барселона»нинг Гампер кубоги учун навбатдаги рақиби маълум бўлди

Футбол
10 июл, 15:13
Беллашув 19 август куни «Spotifay Kamp Nou» стадионида бўлиб ўтади.
«Барселона»нинг Гампер кубоги учун навбатдаги рақиби маълум бўлди
Фото: Getty Images

«Барселона»нинг анъанавий Гампер кубогидаги рақиби Мисрнинг «Ал Аҳли» клуби бўлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар учрашувни ўтказиш бўйича келишувга эришган. Беллашув 19 август куни «Spotifay Kamp Nou» стадионида бўлиб ўтади.

Гампер кубоги — ҳар йили «Барселона» томонидан ташкил этиладиган анъанавий ўртоқлик турнири ҳисобланади. У илк бор 1966 йилда клубнинг ўша пайтдаги президенти Энрике Лоде ташаббуси билан йўлга қўйилган. Турнир «Барселона» асосчиси Жоан Гампер шарафига номланган.

Мусобақанинг сўнгги баҳси 2025 йил 10 август куни ўтказилган бўлиб, унда «Барселона» Италиянинг «Комо» клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу каталонияликлар учун Гампер кубогидаги тарихий 47-соврин бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Al Ahly SC Al Ahly SC
Бугунги янгиликлар