Live
1
Ўзбек

«МЮ» 35 ёшли кипер билан келишувга яқин – Романо

Футбол
10 июл, 15:16
Дарлоу жамоада Семме Ламменснинг захираси сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.
«МЮ» 35 ёшли кипер билан келишувга яқин – Романо
Фото: Getty Images

«Лидс» дарвозабони Карл Дарлоу «Манчестер Юнайтед»га ўтиш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» 35 ёшли дарвозабоннинг трансфери бўйича келишувга эришган. Дарлоу жамоада Семме Ламменснинг захираси сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед»нинг яна бир дарвозабони Олтой Байиндир клубни тарк этиши эҳтимоли юқори экани таъкидланмоқда.

Дарлоу ўтган мавсум «Лидс» сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборди. У шулардан 5 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, Майкл Кэррик шогирдлари янги мавсумдаги илк учрашувини 22 август куни «Ҳалл Сити»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Лидс Лидс
Бугунги янгиликлар