Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед»дан Орелиен Чуамени учун тушган 120 миллион евролик таклифни қабул қилмади. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.
Манбага кўра, «қироллик клуби» франциялик 26 ёшли яримҳимоячини сақлаб қолишга қарор қилган.
Қайд этилишича, Мадрид клуби унинг шартномасини 2031 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсум Орелиен барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар амал қилади.