«Ан Наср» ҳужумчиси Садио Мане Сенегал миллий жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда L'Équipe нашри маълум қилди.
Аввалроқ футболчи миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манбага кўра, Садио номидан тарқатилган миллий жамоа билан хайрлашув баёноти сунъий интеллект ёрдамида яратилган сохта матн бўлган. Аслида эса тажрибали ҳужумчи ҳозирча миллий жамоадаги келажаги бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.
Сенегал ЖЧ-2026да плей-офф босқичида Белгияга (2:3) ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлаганди.
Футболчи миллий жамоа сафида шу кунга қадар 130 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади