Live
1
Ўзбек

ЖАР миллий жамоаси Броос билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи

Футбол
10 июл, 15:02
Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
ЖАР миллий жамоаси Броос билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи
Фото: Getty Images

Жанубий Африка миллий жамоаси бош мураббийи Уго Броос лавозимида қолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Манбага кўра, мамлакат футбол ассоциацияси белгиялик 74 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирган. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ тажрибали мураббий 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Уго бошчилигидаги Жанубий Африка миллий жамоаси ЖЧ-2026да тарихда илк бор плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ЖАР ЖАР
Бугунги янгиликлар