Бугун
3
Ўзбек

Бенитес: «Шотландия миллий жамоасини бошқаришга тайёрман»

Футбол
10 июл, 13:11
Испаниялик мутахассис миллий жамоани бошқариши мумкин.
Бенитес: «Шотландия миллий жамоасини бошқаришга тайёрман»
Фото: Getty Images

Испаниялик мутахассис Рафаэл Бенитес Шотландия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаш имконияти ҳақида фикр билдирди.

«Албатта, миллий жамоада ишлашга тайёрман. Бу клуб футболидан бутунлай бошқача. Сенда юқори мотивацияга эга футболчилар бўлади ва улардан мамлакат фахрланадиган жамоани шакллантирасан.

Бу «Панатинаикос»даги каби эмас. У ерда рўйхатда 33 нафар футболчи бор эди ва ўйнамайдиганларни қандай руҳлантириш ҳақида ўйлашингга тўғри келарди. Миллий жамоада эса бошқача муҳит.

Шотландия миллий жамоаси? Ҳа, мен музокараларга тайёрман», — дея Бенитеснинг сўзларидан келтиради Sky Sports нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
Бугунги янгиликлар