Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити» Грилиш борасида бир қарорга келди

Футбол
10 июл, 14:09
Клуб раҳбарияти унинг аввалги даражасини қайта тиклашига ишонмаяпти.
«Манчестер Сити» Грилиш борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» вингер Жек Грилишни ёзги трансферлар ойнасида сотишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» янги бош мураббий Энцо Мареска 30 ёшли футболчига иккинчи имконият бериши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга қарамай, Грилишни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбарияти унинг аввалги даражасини қайта тиклашига ишонмаяпти.

Футболчига қизиқиш билдиришда давом этаётган клублардан бири «Эвертон» ҳисобланади. Англиялик футболчи ўтган мавсумни айнан ушбу жамоада ижара асосида ўтказган эди.

Маълумот учун, Грилиш 2021 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида 157 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар