Live
9
Ўзбек

Клоппнинг Германия миллий жамоасида қанча маош олиши маълум

Футбол
11 июл, 12:19
Айни пайтда битимнинг сўнгги тафсилотлари келишиб олинмоқда.
Клоппнинг Германия миллий жамоасида қанча маош олиши маълум
Фото: Getty Images

Германия футбол иттифоқи тез орада Юрген Клоппни бош мураббий сифатида расман таништиради.

Маълумотларга кўра, немис мутахассиси йилига 7 миллион евро маош олиш бўйича келишувга эришган. Бу уни халқаро футболдаги энг юқори маош олувчи миллий жамоа бош мураббийларидан бирига айлантиради.

Аввалроқ Германия футбол иттифоқи Клопп билан 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар мўлжалланган шартнома бўйича принципиал келишувга эришгани хабар қилинган эди. Айни пайтда битимнинг сўнгги тафсилотлари келишиб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2025 йилдан буён Red Bull компаниясида халқаро футбол йўналиши бўйича директор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар