Live
9
Ўзбек

Виейра Сенегал миллий жамоасини бошқариши мумкин

Футбол
11 июл, 12:14
Патрикнинг сўнгги иш жойи «Женоа» клуби бўлган.
Виейра Сенегал миллий жамоасини бошқариши мумкин
Фото: Getty Images

Франция футболи афсонаси Патрик Виейра Сенегал миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бирига айланди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Сенегал футбол федерацияси (FSF) раҳбарларининг бир қисми миллий жамоа бошқарувини айнан Виейрага топшириш тарафдори. Ҳозирда жамоани Пап Тиав бошқармоқда.

Яқин кунларда FSF ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Сенегал миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки таҳлил қилиниб, бош мураббий масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Қайд этилишича, Виейранинг сўнгги иш жойи «Женоа» клуби бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сенегал Сенегал
Бугунги янгиликлар