Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уоахби жамоанинг ЖЧ-2026дан чиқиб кетганидан кейин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлисларга мурожаат қилди.
«Йўлимиз якунига етди, аммо интилишларимиз, мақсадларимиз — тугагани йўқ. Сиз муносиб бўлган ўйинни кўрсата олмаганимиз учун кечирим сўраймиз.
Қирол Муҳаммад VI Жаноби Олийларига оқилона раҳбарлиги ва Марокаш футболини доимий қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Марокаш халқига ташаккур — мамлакатда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Сизнинг муҳаббатингиз, ишонч ва қўллаб-қувватлашингиз энг охиригача бизга куч бағишлади.
Яратганнинг иродаси билан биз янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. Насиб қилса, келажак бундан ҳам чиройли бўлади. Олға, Марокаш!», - деб ёзди Муҳаммад Уоахби.