Live
12
Ўзбек

«Челси» Гарначони 50 миллион еврога сотишг тайёр — Романо

Футбол
11 июл, 10:52
АПЛ клубларига футболчи трансфери 5 миллион арзонроққа тушади.
«Челси» Гарначони 50 миллион еврога сотишг тайёр — Романо
Фото: Getty Images

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

«Челси» аргентиналик вингери Алехандро Гарначо билан хайрлашиш ниятида.

Клуб 22 ёшли футболчига бошқа жамоа топиш устида фаол иш олиб бормоқда. Шу сабабли аргентиналик Хаби Алонсо бошчилигидаги машғулотларда иштирок этмаяпти.

Таъкидланишича, «Челси» 50 млн евродан бошланган таклиф тушса, футболчисини қўйиб юборишга тайёр. Ўз навбатида АПЛ вакиллари учун бу борадаги нарх 45 миллионни ташкил қилади.

Маълумот учун, Гарначо ўтган мавсумда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар