Live
12
Ўзбек

Қатар 2029 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ мезбонлиги учун асосий номзод

Футбол
11 июл, 11:24
Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Қатар 2029 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ мезбонлиги учун асосий номзод
Фото: Getty Images

Қатар 2029 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, FIFA ва Қатар вакиллари ўртасида музокаралар давом этмоқда. Агар турнир ушбу мамлакатда ўтказилса, ёзги жазирама сабаб мусобақа яна қиш ойларига кўчирилиши мумкин.

Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионати учун қурилган замонавий стадионлар ва инфратузилмадан яна бир бор фойдаланишни режалаштирмоқда. Бироқ қишки тақвим варианти Европа чемпионатлари мавсумига таъсир қилиши мумкинлиги сабабли бу масала атрофида баҳслар давом этмоқда.

Ҳозирча FIFA 2029 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони бўйича яккуний қарор қабул қилмаган. АҚШ, Бразилия ва яна бир неча давлатлар ҳам турнирни қабул қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар