Муборакнинг «Машъал» жамоаси иккинчи давра олдидан тайёргарлик ишларини режа асосида олиб бормоқда.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «газчилар» 1 июн кунидан бошлаб тайёргарликни Муборак шаҳрида бошлаган. Йиғиннинг кейинги босқичи Тошкент шаҳрида давом эттирилди. У ерда «Машъал» бир қатор кучли рақибларга қарши назорат учрашувларида иштирок этган.
Тайёргарлик йиғини доирасида ўтказилган назорат учрашувлари қуйидагича якунланган:
«Машъал» – БухДУ — 1:1
«Машъал» – «Ғазалкент» — 2:2
«Пахтакор» – «Машъал» — 6:1
«Локомотив» – «Машъал» — 4:2
«Бунёдкор» – «Машъал» — 1:1
Маълумот учун, «Машъал» клуби 17 июн куни Ғузорда «Қўқон-1912»га қарши ўйнайди. Беллашув соат 20:00 да старт олади.