Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор июл ойи охирида клуб раҳбарияти билан учрашиб, янги шартнома бўйича музокараларни давом эттиради. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик 25 ёшли футболчи маошининг сезиларли даражада оширилишини истамоқда ва шу сабабли «Реал»нинг сўнгги таклифини рад этган.
Маълумот учун, Винисиус 2018 йилдан буён «Реал» тизимида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча турнирларда жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 140 миллион еврони ташкил қилади. Ҳужумчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади