Англия миллий жамоасининг сардори Ҳарри Кейн 32 ёшида маҳорат даражаси ва мотивацияни қандай сақлаб қолиши ҳақида гапирди.
«Исталган фаолият давомида сизда кичик мотивацияларингиз, мақсад ва вазифаларингиз бўлиши керак. Мен бир ой ёки 6 ҳафталик танаффус олишни ёқтираман, қанча мақсадларга эришишим мумкинлигини кўраман ва бутун мавсум давомида олдимга кичик мақсадлар қўяман. Ҳеч кимга сир эмас, ортда қолган мавсум бу борада муваффақиятли бўлди. Айнан шу нарса менда мукаммалликка интилишни, қисқа вақт ичида қанчалик олдинга силжий олишимни кўриш учун энг юқори даражага қараб интилиш учун куч беради», — дея Кейн сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline.