Opta суперкомпютери ЖЧ–2026 чоракфиналидан ўрин олган Норвегия ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув учун ғалаба эҳтимолларини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, Англиянинг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли — 49,5 фоизни ташкил этади. Норвегиянинг ютиш имконияти 25,8 фоиз деб баҳоланган.
Шунингдек, учрашувнинг асосий вақтда дуранг якунланиб, қўшимча бўлимлар ёки пеналтилар сериясига чўзилиш эҳтимоли эса 24,7 фоизга тенг.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 02:00да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади