Ўтмишнинг таниқли футболчиси Брайан Робсон Англия миллий жамоасининг Норвегияга қарши ўйини олдидан Эрлинг Ҳоланд билан ким кураша оларди, деган мавзуда фикрлари билан ўртоқлашди.
«Норвегия билан ўйин туфайли мен бу ёзда жамоада Гарри Магуайр бўлишини истардим, чунки, менимча, Магуайр Эрлинг Ҳоланд билан кураша оларди. Бошқа йигитларимиз тезкор, лекин улар Магуайр каби кучли эмаслар», - дея Робсоннинг сўзларини келтиради Hajper.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел бошчилигидаги мураббийлар штаби «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячисини мундиал учун таркибга киритмасликка қарор қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади