Live
3
Ўзбек

Ферран жаҳон чемпионатидан кейин «ПСЖ»га ўтишга розилик берди — манба

Футбол
11 июл, 02:15
Испаниялик форвард клубини алмаштиришни истамоқда.
Ферран жаҳон чемпионатидан кейин «ПСЖ»га ўтишга розилик берди — манба
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин «ПСЖ»га ўтишга розилик берди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Маълум қилинишича, Испания миллий жамоаси форварди клубини алмаштиришни истамоқда. Ҳозирда Торреснинг «Барселона» билан шартномасини узайтириши жуда қийин бўлиб туюлмоқда.

Шу билан бирга, каталонияликлар Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришган. Бу эса футболчининг асосий таркиб учун имкониятларини янада пасайтириб юбориши айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ферран 2022 йил январ ойидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 21 гол урди ва 3 ассист амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар