Live
3
Ўзбек

Тухел: «Дисквалификация қилинган футболчидан ташқари барча майдонга тушишга тайёр»

Футбол
11 июл, 03:30
Англия бош мураббийи Норвегияга қарши ўйин олдидан Райс, Жеймс ва Геҳининг ҳолати ҳақида гапирди.
Тухел: «Дисквалификация қилинган футболчидан ташқари барча майдонга тушишга тайёр»
Фото: Getty Images
11.07.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Норвегия Норвегия - : - Англия Англия

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичи доирасидаги Норвегияга қарши ўйин олдидан Деклан Райс, Рис Жеймс ва Марк Геҳининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Учаласи ҳам сафга қайтди ва машғулотларда иштирок этди. Бу жуда яхши янгилик. Дисквалификация қилинган футболчидан ташқари барча майдонга тушишга тайёр», — деди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Мексикага қарши баҳс (3:2)да ҳимоячи Жарелл Куанса қизил карточка олганди. Шу боис у Норвегияга қарши ўйинда Англия миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.

Норвегия ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги чоракфинал баҳси 12 июл куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар