«Барселона» ва «Атлетико» ҳужумчи Хулиан Алварес трансфери бўйича музокараларларни 2026 йилги жаҳон чемпионати тугагунига қадар кечиктиришга келишиб олди. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Турнир якунланганидан сўнг Каталония клуби музокараларнинг фаол босқичини қайта бошлаш ва битимни расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Алвареснинг ўзи ҳам эҳтимолий трансферга тайёрлигини очиқчасига намоён қилиб, биринчи қадамни ташлаган.
Музокараларни кечиктиришга фақат жаҳон чемпионати сабаб эмас. «Барселона»да яхши тушунишмоқдаки, «Атлетико» жамоанинг асосий футболчиларидан бирини муносиб ўринбосар топмасдан туриб қўйиб юбориши қийин.
Шу сабабли каталонияликлар мадридликларга яқин ҳафталарда трансфер бозорида ишлаш учун вақт беришга қарор қилди. Ўз навбатида, «Барселона»нинг молиявий режаси ҳам ўзгармаган. Қайд этилишича, жаҳон чемпионати тугагач, клуб тахминан 100 миллион евро миқдорида таклиф юбормоқчи.
«Кўк-анорранглилар» раҳбарияти ушбу сумма клуб имкониятлари доирасидаги энг юқори таклиф эканига ишонишмоқда. Шунингдек, улар бу маблағ футболчининг бозор қиймати ва «Атлетико»нинг молиявий эҳтиёжларига мос келади деб ҳисобламоқда.
Каталония клуби таклифни 150 миллион еврогача ошириш ниятида эмас.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади