Франциялик ҳимоячи Курт Зума «Палм Сити» клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Томонлар ўртасидаги келишув тўлиқ якунланган. Тажрибали франциялик ҳимоячи фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.
31 ёшли Зума фаолияти давомида «Сент-Этиен», «Челси», «Сток Сити», «Эвертон», «Вест Ҳэм» клубларида тўп тепган. Шунингдек, у Франция миллий жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Ҳозирги вақтда Куртнинг трансфер нархи тахминан 3 миллион евро деб баҳоланмоқда. Аввалроқ Зума «Ал Васл»га кўчиб ўтгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади